Дарахтлардан тушаётган барглар соғлиқ учун зарарли деб топилди
Жанубий Каролина университети олимлари тушган баргларни саломатлик учун зарарли деб белгилашди. Тадқиқот натижалари ES&T Letters журналида чоп этилди.
Мутахассисларнинг фикрича, кузда дарахтларнинг тушган барглари ва игнабаргли дарахтларнинг игналари биоген доимий эркин радикаллар (BPFR) манбаи ҳисобланади. Бу шуни англатадики, чириган барглар ва игналарнинг қопламаси нафас олиш ёки ютиш пайтида соғлиққатоксик таъсир қилади.
Тадқиқот давомида шотланд қарағай, манзарали арча, садр, қайин, қизил чинор ва бошқа дарахтларнинг барглари таҳлил қилинди. Муаллифлар уларни чангдан тозалашган, кейин эса уларни 25-35 даража ҳароратда қуритган. Ҳар бир цикл оралиғида улар спектрометр ёрдамида баргларнинг таркибини ўргандилар.
Маълум бўлишича, намуналардаги BPFR даражаси нафақат сақланиб қолган, балки намлаш ва қуритишнинг бутун цикли давомида ошган. Жамоанинг таъкидлашича, барглардаги моддалар соғлиқ учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмайди. Бироқ, улар деградацияга учраганда, BPFRлар тупроққа сўрилиши ва кейин шамол ёрдамида тарқалиши мумкин, бу эсаа инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун потенциал хавф туғдиради.
Эркин радикаллар соғлом ҳужайраларга зарар етказиши мумкин бўлган беқарор молекулалардир. Ушбу зарралар организмда табиий метаболизм жараёнида пайдо бўлади ва озиқ-овқат ва ҳаво билан ҳам кириши мумкин. Қариш ва кўплаб касалликлар эркин радикаллар билан бевосита боғлиқ, чунки улар оксидловчи стрессни кучайтиради.
- 31 Октябрь, 17:06
-
Батафсил