09:00 (27.11.2024)

305

534 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасини олди олинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган “Водил-Қувасой” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 74 млн. сўмлик 3720 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди.

Шунингдек, “Риштон” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан бўш ҳолда ҳаракатланган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона ва чегара назоратидан ўтказилди. Оғзаки сўровда ҳайдовчи томонидан автотранспорт воситасида ноқонуний ва божхона назоратидан яширилган ҳеч нарса йўқлиги маълум қилинган бўлсада, автотранспортнинг газ баллон ўрнатилган қисмида, орқа ўриндиқ остида ҳамда совитиш тизимлари ичига яширилган ҳолда мамлакатимизга олиб ўтилаётган 353 та конвалютада жами 3527 дона “зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг “қора бозор”даги нархи 460 млн. сўмни ташкил этмоқда. 

Жами икки ҳолатда 534 млн.сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чей қўйилди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech