12:00 (27.11.2024)
39
Келгуси йилнинг охирига келиб, Россияда қайин гулчанглари аллергиясига қарши вакцина пайдо бўлиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Федерал Тиббиёт-биология агентлиги (ФМБA) раҳбари Вероника Скворцова маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, препарат аллақачон клиникадан олдинги тадқиқотлардан ўтган, тадқиқот давомида вакцинаннинг хавфсизлиги, яхши таъсири ва юқори профилактик самарадорлиги тасдиқланган. Вакцинанинг клиник тадқиқотларини якунлаш учун ҳавода қайин гулчанглари пайдо бўлгунча кутиш керак. Олимлар биринчи натижаларни 2025 йилнинг апрелидан июнигача олишади.
"Aгар натижалар яхши бўлса, биз вакцинани 2025 йил охирида рўйхатдан ўтказишга умид қиламиз", деди Скворцова.
ФМБA нинг тушунтиришича, вакцина аллергиянинг олдини олиш ва даволаш учун мўлжалланган ва унинг таъсири шундаки, тана қайин гулчангларига нормал иммунитет реакциясига хос бўлган IgG антикорларини ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, аллергик реакцияга хос бўлган IgE антикорлари ишлаб чиқаришни тўхтатади. Ҳозирча дунёда бундай вакцинанинг ўхшаши йўқ.