11:04 (09.12.2022)
2898
Кўп бора таъкидланганидек, коррупция – бу давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноят ҳисобланади.
Шу сабабли ҳам мамлакатимизда ушбу жиноятнинг келиб чиқиш хавфини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишда “Дори-Дармон” АК томонидан тизимга алоқадор соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
“Андижон Дори-Дармон” акциядорлик жамиятида 9 декабрь Ҳалқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда ташкилот раҳбарлари, дорихона мудирлари масъул ходимлар иштирок этишди.
Коррупцияга қарши кураш соҳасида ички норматив ҳужжатлар, хусусан, манфааатлар тўқнашувини олдини олиш борасида, контрагентларни текшириш ва одоб аҳлоқ қоидалари ҳамда бошқа ички ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
Тадбирда юртимизда ва “Дори-Дармон” АКда коррупцияга қарши курашиш борасида амалиётга татбиқ этилган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, коррупцияни олдини олиш, унга чек қўйишга оид амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.
Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланмоқда. Ушбу кунда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини тан олган аъзо давлатларда турли тадбирлар ва акциялар уюштирилади, плакат ва тарқатма материаллар чоп этилади, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида коррупцияга қарши курашиш масаласидаги ахборотлар фаоллашади.