Янгиликлар

not found

Мутахассис: Фаввораларда чўмилиш саломатлик учун хавфли!

Жазирама забтига олган шу кунларда чўмилиш ҳавзалари жуда гавжум. Ҳатто шаҳару туман марказларида ён-атрофга салқинлик таратиб турган баъзи фавворалар ҳовузларида ҳам болажонларни учратяпмиз. Аммо шифокорлар бундай ҳавзаларда чўмилиш саломатлик учун зарарли, деган хулосада. Дилором Турсунова, Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи: —  Фавворалар — ҳавони намлантириб туриш ва ён-атрофга эстетик кўрк бағишлаш мақсадида барпо этилади. Улар чўмилиш учун мўлжалланмаган. Бундай объектлар суви бассейнлар сингари тез-тез алмаштирилмайди ва зарарсизлантирилмайди. Шу боис иссиқда уларда микроорганизмлар тез ва осон кўпаяди. Оқибатда фавворада чўмилиш ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Қолаверса, бундай ҳафзаларга турли коммуникация ва ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу эса сув остидаги конструкцияларга қоқилиб, жароҳат олиш хавфини оширади. Яна бир омил: фонтанлар — қушлар, ит ва мушуклар ҳамда бошқа жониворлар чанқоғини қондириши, чўмилиши, шўнғиши учун очиқ ҳамда қулай манба. Бу эса мазкур ҳавзаларга турли личинкалар тушишига олиб келади. Агар шундай ифлосланган сувга болалар, айниқса, баданида турли яра ва жароҳатлари бор ўғил-қизлар тушса, тери касалликларини келтириб чиқарувчи стафилококк, стрептококк, энтеравируслар ва бошқа паразит ҳамда микробларни юқтириб олиши осон. Бундай муҳит бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши эҳтимоли мавжуд. Ўз навбатида, ёмғир суви фаввораларга қўшилиши улар таркибида зарарли кимёвий аралашмалар пайдо бўлишига олиб келишини унутмаслик керак. Айни сабабдан, аввало, тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмасликни тавсия этамиз. Агар очиқ ҳавзаларда чўмилиш вақтида ва ундан кейин ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар юзага келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

  • 14 Июль, 15:06
  • Батафсил
not found

Қондаги қанд миқдорини камайтирадиган гул топилди

Отаго университети олимлари қандли диабетга чалинган одамларда қанд миқдорини камайтирадиган гулни топишди. Тадқиқот натижалари Life Metablism журналида чоп этилди.  Саккиз йил давом этган синовда олимлар георгина гули баргларидан ажратилган учта бирикмани синаб кўрдилар. Тажриба иштирокчиларга преддиабет ёки 2-тоифадаги қандли диабет ташхиси қўйилган. Илгари ҳайвонларда ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, бирикма миядаги яллиғланишни камайтиради, миянинг инсулин гормонига бўлган сезгирликни оширади ва қондаги қанд миқдорини меёрланишини яхшилайди. Энди маълум бўлишича, георгина экстрактидан олинган ўсимлик молекуласи диабетга чалинган беморларнинг қондаги қанд миқдорини барқарорлаштиради.  Технология аллақачон патентланган ва тадқиқотчилар қондаги қанд ва инсулин даражасини нормал сақлашга ёрдам берадиган георгина экстрактидан табиий қўшимчани бозорга чиқариш учун тижорат компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйишди. 

  • 14 Июль, 11:46
  • Батафсил
not found

Қуёш кўзойнаклари қанча тўқ бўлса шунча яхшими?

Шифокорнинг айтишича, барча қора кўзойнаклар ултрабинафша нурланишдан ҳимоя қилмайди. Ёзда, ултрабинафша нурланишининг интенсивлиги ошганда, кўзимизни қуёшдан сақлайдиган  асосий аксессуар бу кўзойнаклардир. Шу билан бирга, линзаларнинг тўқ ранги кўзни ҳимоя қилишни кафолатламайди. Бу ҳақда олий тоифали офталмолог Ирина Лешченко маълум қилди. "Баъзи одамлар кўзойнакнинг линзалари қанчалик тўқ бўлса, улар ултрабинафша нурланишидан шунчалик яхши ҳимоя қилади деб ўйлашади, аммо бунинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу шунчаки ранг, ултрабинафша нурларидан эса бошқа компонентлар ҳимоя қилади. Бунинг учун линзаларда махсус нур ўтказмайдиган қопламали бўлиши керак. Буни кўзойнак сертификатидан текшириш мумкин ", дейди у. Қуёш кўзойнакларини ишлатишдан бош тортиш катарактага ва бошқа жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. "Ранги 20% дан ортиқ тўқартирилинган линзаларни ишлатиш тавсия этилмайди, бу тасвирни жуда қоронғи қилади, кўриш қобилиятини пасайтиради ва кўзга зарар бўлиши мумкин. Одатда ишлаб чиқарувчилар буни ҳисобга олишади. Шунингдек, сиз қуёшдан сақлайдиган кўзойнакни бино ичида тақмаслигингиз керак. Иккала ҳолатда ҳам биз ёруғликни сунъий равишда камайтирамиз ва бу кўриш кескинлигини ёмонлаштириши мумкин ", - деди Лешченко.

  • 13 Июль, 17:09
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech