“Соғлиқни сақлаш – TIHE” кўргазмаси ўз ишини бошлади
Мазкур кўргазма илк бора 1995 йилда ташкил этилган эди, шундан буён унда 3000 га яқин компаниялар қатнашди. Иштирокчилар географияси деярли барча қитъаларни, жумладан Европа, Осиё, Америка ва Африкани қамраб олди.
Кўргазма ҳар йили турли ихтисосликдаги шифокорлар, фармацевтлар, дори воситалари ва фармацевтика асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради. Тадбир иштирокчилари соғлиқни сақлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва ишланмалар билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади.
Компаниямиз вакиллари ҳам кўргазмага ташриф буюриб, таклиф этилаётган дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан яқиндан танишдилар.
Кўргазмадаги асосий бўлимлар:· Тиббиёт техникаси ва ускуналари, тиббиёт буюмлари;· Фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ускуналар ва техналогиялар;· Тайёр доривор маҳсулотлар;· Лаборатория;· Стоматология.
Кўргазма 15 апрелга қадар давом этади.
- 13 Апрель, 14:59
-
Батафсил