Янгиликлар

not found

“Соғлиқни сақлаш – TIHE” кўргазмаси ўз ишини бошлади

Мазкур кўргазма илк бора 1995 йилда ташкил этилган эди, шундан буён унда 3000 га яқин компаниялар қатнашди. Иштирокчилар географияси деярли барча қитъаларни, жумладан Европа, Осиё, Америка ва Африкани қамраб олди. Кўргазма ҳар йили турли ихтисосликдаги шифокорлар, фармацевтлар, дори воситалари ва фармацевтика асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради. Тадбир иштирокчилари соғлиқни сақлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва ишланмалар билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади. Компаниямиз вакиллари ҳам кўргазмага ташриф буюриб, таклиф этилаётган дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан яқиндан танишдилар. Кўргазмадаги асосий бўлимлар:· Тиббиёт техникаси ва ускуналари, тиббиёт буюмлари;· Фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ускуналар ва техналогиялар;· Тайёр доривор маҳсулотлар;· Лаборатория;· Стоматология. Кўргазма 15 апрелга қадар давом этади.

  • 13 Апрель, 14:59
  • Батафсил
not found

Инсофсиз ижрочиларга икки йил давомида давлат харидларида иштирок этмаслик таклиф қилинмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди. Мазкур буйруқ орқали тасдиқланадиган Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом билан давлат харидлари жараёнида Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш, реестрга давлат харидлари ижрочиларини киритиш ва ундан чиқариш тартиби белгиланади. Иштирокчи, ғолиб ёки ижрочи реестрга ваколатли орган томонидан:- тегишли суднинг қарорига;- Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорига;- ваколатли органнинг қарорига асосан киритилади. Аризачилар томонидан иштирокчи, ғолиб ёки ижрочини реестрга киритиш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш ва ўрганиб чиқиш мақсадида ваколатли органнинг биринчи раҳбарини ички буйруғига мувофиқ камида беш нафар аъзодан иборат Ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ томонидан аризачиларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилади ва ваколатли органга ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни тақдим этади. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ электрон тендерда ғолиб деб топилган иштирокчи аксептни муддатида тасдиқламаган тақдирда автоматик равишда инсон омилисиз давлат харидларининг электрон тизими томонидан иштирокчи электрон тендерларга қўйилмайди ҳамда бу ҳақида реестрга электрон маълумот юборади. Инсофсиз ижрочи реестрга икки йил муддатга киритилади ва бу муддат тугаганидан кейин ижрочи реестрдан чиқарилган ҳисобланади. Реестрга киритилган инсофсиз ижрочи икки йил давомида давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади. Реестрга киритилган инсофсиз ижрочи билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномани тузгани учун давлат буюртмачиси жавобгар ҳисобланади. Шунингдек, низомда реестрни юритиш, аризачи томонидан реестрга киритиш учун мурожаат қилиш ва уни кўриб чиқиш тартиблари белгиланган.

  • 13 Апрель, 12:19
  • Батафсил
not found

Чилонзор ва Сергели туманларида дори воситаларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Б. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 90 дона “Human Albumin Solution” номли дори воситасини фуқаро Б.Б.га 59,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг “Lacetti” русумли автомобили юк хонасидан жами 93,3 млн сўмлик 7 турдаги 185 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. фуқаро Ш.Р.га 308 дона “Регапен” ва 11 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 800 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 13 Апрель, 09:07
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech