Янгиликлар

not found

Сирдарёда алоҳида имтиёзлар режими жорий қилинади

Сирдарёда илғор инновациялар ҳудудида биофармацевтика, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника, тиббиёт, таълим соҳаларининг 20 та йўналишидаги лойиҳаларига алоҳида имтиёзлар режими жорий қилинади: - ер, мол-мулк, фойда ва айланма учун солиқлар ҳамда божхона божларидан 3 йилгача озод қилинади; - ер участкалари соддалашган тартибда ажратилади, ер ва биноларни сотиб олишда 5 йилгача бўлиб тўлашга рухсат берилади; - фоиз тўловларини қоплаб бериш ставкаси 2 баравар оширилади. Шунингдек, Сирдарёда 500 миллион долларлик инвестиция ҳисобига Ўзбекистон-Хитой биотехнологиялар кластери барпо этилади. Бу кластерда Хитойнинг етакчи олийгоҳлари билан бирга Гулистонда халқаро таълим ва тадқиқот университети, Инновацион тиббиёт клиникаси, Марказий Осиё геном маркази, онкологик касалликларни даволаш учун Ҳужайра терапияси маркази ташкил қилинади. Шунингдек, кластер томонидан замонавий диагностика қурилмалари, инновацион вакциналар, пробиотиклар ва онкологик касалликлар учун дори воситалари ишлаб чиқарилади. 10 минг талаба учун ўқув бинолари, замонавий кампус, лабораториялар, муҳандислар мактаби ташкил этилади.

  • 7 Апрель, 14:19
  • Батафсил
not found

Россия Федерациясида дори воситалари қадоқларини йиғиш тизими яратилиши мумкин

Россия Экологик Оператори (РЭО) Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳоли учун дори воситалар қадоғи ва муддати ўтган дориларни йиғиш тизимини яратиш таклифи билан хат юборди. Шу каби хатлар Табиий ресурслар вазирлиги ва Роспотребнадзорга юборилади, деб хабар берди "Известия" газетаси. Ушбу ёндашув шифохоналарда, клиникаларда ва дорихоналарда махсус идишларни жойлаштириш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун санитария қоидаларига ўзгартиришлар киритиш керак бўлади. Россияда амалиётида улар ҳали яроқсиз дорилар, блистрлар ва тиббий қадоқларни махсус идишларда йиғиш билан шуғулланмаган. Қоидага кўра, муддати ўтган дори-дармонлар чиқинди қутисига ташланади ёки канализацияга қуйилади, бу эса атроф-муҳитга зарар этказади, дейилади РЭО хатида. Шу билан бирга, Мустақил дорихоналар уюшмаси директори Виктория Преснякованинг «Известия» нашрига айтишича, агар дорихоналардан фармацевтика чиқиндиларини йиғиш ва йўқ қилиш талаб қилинса, уларнинг харажатлари сезиларли даражада ошади.

  • 7 Апрель, 12:40
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech