Янгиликлар

not found

Дарахтлардан тушаётган барглар соғлиқ учун зарарли деб топилди

Жанубий Каролина университети олимлари тушган баргларни саломатлик учун зарарли деб белгилашди. Тадқиқот натижалари ES&T Letters журналида чоп этилди. Мутахассисларнинг фикрича, кузда дарахтларнинг тушган барглари ва игнабаргли дарахтларнинг игналари биоген доимий эркин радикаллар (BPFR) манбаи ҳисобланади. Бу шуни англатадики, чириган барглар ва игналарнинг қопламаси нафас олиш ёки ютиш пайтида соғлиққатоксик таъсир қилади. Тадқиқот давомида шотланд қарағай, манзарали арча, садр, қайин, қизил чинор ва бошқа дарахтларнинг барглари таҳлил қилинди. Муаллифлар уларни чангдан тозалашган, кейин эса уларни 25-35 даража ҳароратда қуритган. Ҳар бир цикл оралиғида улар спектрометр ёрдамида баргларнинг таркибини ўргандилар. Маълум бўлишича, намуналардаги BPFR даражаси нафақат сақланиб қолган, балки намлаш ва қуритишнинг бутун цикли давомида ошган. Жамоанинг таъкидлашича, барглардаги моддалар соғлиқ учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмайди. Бироқ, улар деградацияга учраганда, BPFRлар тупроққа сўрилиши ва кейин шамол ёрдамида тарқалиши мумкин, бу эсаа инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун потенциал хавф туғдиради. Эркин радикаллар соғлом ҳужайраларга зарар етказиши мумкин бўлган беқарор молекулалардир. Ушбу зарралар организмда табиий метаболизм жараёнида пайдо бўлади ва озиқ-овқат ва ҳаво билан ҳам кириши мумкин. Қариш ва кўплаб касалликлар эркин радикаллар билан бевосита боғлиқ, чунки улар оксидловчи стрессни кучайтиради.

  • 31 Октябрь, 17:06
  • Батафсил
not found

Винницада гепатит A билан касалланганлар сони бир ҳафта ичида уч баравар ошди

Украинанинг Винница шаҳрида гепатит A билан касалланганлар сони бир ҳафта ичида уч баробарга ошди. Бу ҳақда Украинанинг 24-канали хабар берди. Винница вилояти маъмурияти соғлиқни сақлаш ва реабилитация департаменти директори ўринбосари Татяна Бондаренконинг маълумотларига кўра, 174 та касалланиш ҳолати, жумладан, 32 таси болалар ўртасида қайд этилган. Яна 36 нафар бемор назорат остида ва ташхис тасдиқланишини кутмоқда. Таъкидланишича, биринчи ҳолатлар 16-октабрда қайд этилган бўлса, 24-октабр куни тасдиқланган ташхис билан 60 нафар бемор касалхонага ётқизилган. Телеканалнинг таъкидлашича, ҳозирча инфекция нимадан келиб чиққани номаълум. Aммо соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшко барча шаҳар аҳолисини жўмракдан келаётган сувни қайнатишга ва фақат ишончли қадоқланган сувдан фойдаланишга чақирди. 30-октабр куни Винница шаҳрида шаҳар кенгашининг ҳолатлар сонининг тез ўсиши сабабли мактабларни масофавий таълимга ўтказиш тўғрисидаги қарори кучга кирди. Aввалроқ, инфекцияга номаълум манбадан келган сув сабаб бўлгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

  • 31 Октябрь, 14:05
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech