Янгиликлар

not found

Президент фармони: Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолияти янада такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.  Фармонга мувофиқ қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилсин: ◊ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги; ◊ 2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси. Фармонга мувофиқ,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро ташкилотлар ва хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар “Аҳоли саломатлиги– 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқади. Унда қўйидагилар эътиборга олинади: • аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий -санитария хизматини унга янада яқинлаштириш; • фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб -қувватлаш, уларни аҳоли орасида ҳар томонлама тарғиб қилиш; • оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжларини қондириш; • ихтисослашган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш; • соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, қоғозбозликка, асоссиз бюрократияга ва навбатларга чек қўйиш, аҳолига тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганида қулайликлар яратиш; • замонавий ва самарали бошқарув усулларини жорий қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш; • кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим ва илм-фанни ривожлантириш; • хусусий секторни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда йирик давлат- хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш; • тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; • фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш.

  • 7 Сентябрь, 08:59
  • Батафсил
not found

Олимлар: айрим ичак касалликлари Паркинсон касаллиги ривожланиш хавфини оширади

Gut журналида чоп этилган янги тадқиқот бир қатор ичак касалликлари ва Паркинсон касаллигини ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқликка бағишланди. Олимлар ич қотиши, дисфагия (овқат ёки сув ютишнинг бузилиши) ва яллиғланган ичак синдроми каби муаммолар жиддий неврологик касалликнинг хабарчиси бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Шундай қилиб, ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар турли хил цереброваскуляр (бош мияда қон айланишининг бузилиши) бузилишларнинг - мия аневризмаларининг, Aльцгеймер касаллигининг келиб чиқиб сабаблари бўлиши мумкин, деб ҳисоблашади, энди олимлар бу рўйхатга Паркинсон касаллигини ҳам қўшишди. Иш доирасида Паркинсон касаллигига чалиниши сабаблари номаълум бўлган 24 624 кишининг тиббий маълумотлари ўрганилди. Улар ўз маълумотларини Aльцгеймер касаллиги ёки бошқа цереброваскуляр касалликларга чалинган беморлар ҳақидаги маълумотлар билан таққосладилар. Диагностикадан 6 йил олдин уларнинг жадвалларида қайд этилган ичак патологияларининг частотасини солиштириш учун ёши, жинси ва ташхис қўйиш муддати ҳам ҳисобга олинган. Барча намуналардан сўнг, тўртта ичак патологиясида Паркинсон касаллигининг ривожланиш хавфи юқори эканлиги аниқланди. Буларга гастропарез, яъни овқат ҳазм қилиш бузилиши, дисфагия, ич қотиши ва яллиғланган ичак синдроми киради. Биринчи учтаси 5 йил ичида нейрогенератив касаллик ривожланиш хавфининг икки баробар ортиши билан боғлиқ. Диареясиз яллиғланган ичак синдроми билан хавф 17% га ошади. Функционал диспепсия (ошқозонда сабабсиз ёниш ёки тўқлик ), диарея билан кечадиган яллиғланган ичак синдроми каби муаммолар ҳам Паркинсон касаллиги ташхиси қўйилган одамларда кўпроқ учрайди. Aммо бу ҳолатлар Aльцгеймер касаллиги ва бошқа цереброваскуляр кўринишлар ривожланганларда ҳам кенг тарқалган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, "бу тадқиқот нафақат ич қотиши, балки дисфагия, гастропарез ва диареясиз яллиғланган ичак синдромининг клиник диагностикаси Паркинсон касаллигининг ривожланишини башорат қилиши мумкин бўлган муҳим кузатув далилларини ўрнатган биринчи тадқиқотдир". Ушбу натижалар эътибор ва қўшимча ўрганишни талаб қилади.

  • 6 Сентябрь, 15:01
  • Батафсил
not found

Мактаб ўқувчиларининг таомномаси қандай бўлиши керак?

Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасаларида ўқувчиларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш “Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария-эпидемиологик талаблари” 0017-21-сон санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тартибга солинади. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари (I категорияли мол гўшти, бузоқ гўшти, ёғсиз қўй гўшти (ҳафтада 1-2 мартадан кўп эмас), парранда гўшти, курка, қуён гўшти; балиқ; товуқ тухумлари омлет ёки қайнатилган ҳолда). Сут ва сут маҳсулотлари (сут), пастеризацияланган, стерилланган, қуруқ; қуюлтирилган сут, қуюлтирилиб-пиширилган сут; творог; ўткир бўлмаган турдаги пишлоқ; термик қайта ишланганидан сўнг қаймоқ; кефир (қаттиқ); йогуртлар; қизариброқ ивиган қатиқ, қатиқ, бифидок ва бошқа сут маҳсулотлари; қаймоқ. Озиқ-овқат ёғлари (сариёғ; ўсимлик ёғи; салатларга, винегретлар, сельд балиғи, иккинчи таомлар салат ёғи; маргарин пишириқлар учун; қовериш учун чекланган); Қандолатчилик маҳсулотлар (конфетлар (зефир, қиём, мармелад маъқул), шоколад ҳафтасига бир мартадан ошмаслиги керак; қотирилган кулча нон (галета), пишириқ, крекер, вафли, кекс (таъм берувчи моддаларсиз); пишириқлар, тортлар (уваланадиган хамирли ва бисквитли, кремсиз); қиём, мураббо, повидло, корхонада қадоқланган асал;) Сабзавотлар (картошка, карам, гулкарам, сабзи, лавлаги, бодринглар, помидорлар, қовоқча (кабачки), кулчақовоқ (патиссон), пиёз, чеснок (кичик мактаб ёшидаги болалар учун чекланган миқдорда), петрушка (кашничсимон кўкат), шивит, селдерей (кашничсимон ошкўк), томат пастаси, томат-пюре). Мевалар (олма, нок, олхўри, узум, ва бананлар; ҳар кимнинг истеъмол қила олиш қобилиятига қараб ситрусли (апелсин, мандарин, лимон); қуритилган мевалар;). Дуккаклилар (нўхат, ловия, соя, мош.) Шарбат ва ичимликлар имкон қадар кичик қадоқда; консервантларсиз ва қўшимча моддаларсиз ишлаб чиқариш туридаги витаминли ичимликлар; какао, чой; ичимлик сув. Консервалар (гўштли консерва; консерва овқатлари (гўштли суюқ овқат (рассолник), мол гўштли карам шўрва, мол гўштли гречка каби табиий маҳсулотлар бўлмаганда истисно тарзида); лосос (қизил гўштли балиқ), сайра ёғда, қовурилган скумбрия балиғи; шарбатлар, мева бўлаклари, бақлажон ва қовоқча икраси; стерилланган помидор ва бодринглар. Нон, ёрма, макарон маҳсулотлари — барча турлари чекланмаган миқдорда. Мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишга доир кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш, ўқувчиларнинг сифатли ва соғлом озиқ-овқатлар билан таъминланишини назорат қилиш соғлом авлод шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

  • 6 Сентябрь, 12:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech