Янгиликлар

not found

Саратон ривожланишига сабаб бўладиган иккита витамин аниқланди

Каролинска университети (Швеция) олимлари инсон организмида C ва E витаминларининг кўп бўлиши ўпка саратони ривожланишини рағбатлантириши мумкинлигини аниқлади. Клиник текширувлар  The Journal of Clinical Investigation (JCI) журналида чоп этилган. Тадқиқот муаллифлари антиоксидантларнинг кемирувчилар танасига таъсирини ўрганишди. Антиоксидантлар организмдаги оксидланиш жараёнларига қарши курашувчи молекулалардир. Маълумки, C ва E витаминлари бу моддаларнинг катта миқдорини ўз ичига олади. Маълум бўлишича, уларнинг юқори миқдори янги қон томирлари, шу жумладан доимий қон таъминотига муҳтож бўлган ўсмаларнинг ўсишига сабаб бўлади. Бу ўз навбатида саратон ўсимталарини қондаги кислород билан озиқлантиради ва улар шишиб кета бошлайди. Тадқиқотчилар сичқонлар устида яна бир нечта тажриба ўтказдилар, бу эса фақат натижаларни тасдиқлади. Маълумки, ўсмаларнинг ўсиш тезлиги антиоксидантлар дозасини ошириш билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Мутахассисларнинг фикрича, бу витаминларни ортиқча истеъмол қилиш хавфини кўрсатади.

  • 4 Сентябрь, 10:28
  • Батафсил
not found

Олимлар фудомикс йўналишда тадқиқотлар олиб бормоқда

Олимлар Ўзбекистон аҳолисининг юрак-қон томир касалликлари ва диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган таомланиш дастурини ишлаб чиқмоқдалар.  Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Даниянинг Копенгаген университети билан ҳамкорликда фудомикс йўналишда тадқиқотлар олиб бормоқда. Фудомикс озиқ-овқат таркибидаги молекулалар миқдори ва уларнинг сифати анализи билан шуғулланадиган соҳа бўлиб, маҳсулотларнинг инсон соғлигига ижобий ёки салбий таъсирини ўрганади. Ҳозирда лойиҳа доирасида озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий ва биологик хусусиятларининг таҳлили амалга оширилмоқда. Бунда аҳоли томонидан энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлар (масалан, ўсимлик ёғи)нинг токсик ва патоген хусусиятлари молекуляр даражада ўрганилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларининг молекуляр таркибини таҳлил қилиш орқали уларнинг инсон саломатлигига таъсири тадқиқ этилади ува фудомик-платформа яратилади. Бу ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотларига энг замонавий стандарт талабларини қўйиш имконини яратади. Ҳозирда Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан амалга оширилаётган тадқиқотларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар – қон-томир касаллиги ва диабетнинг 2-турига озиқ-овқат маҳсулотларининг таъсири ўрганилмоқда. Бунда шифокорлар, биологлар, биокимёгарлар ва кимёгар-таҳлилчилар ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Ўзбекистонда фудомикс соҳасида илк бора амалга оширилаётган мазкур лойиҳа юртимиз аҳолиси орасида юрак-қон томир касалликлари ва диабет касаллигининг олдини олиш, эрта ўлим сабабларини камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, тадқиқот натижаларига кўра, юртимиз аҳолиси учун миллий овқатланиш анъаналаридан келиб чиққан ҳолда энг мақбул овқатланиш рациони ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш аҳоли гуруҳларининг физиологик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда овқатланиш тавсияларини шакллантириш учун далилларга асосланган платформа яратади.

  • 4 Сентябрь, 10:02
  • Батафсил
not found

Янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3455, 31.08.2023 й. ) билан янгиланган асосий дори воситалари рўйхати (AДВР) тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг асосий дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатини тузиш бўйича Йўриқномага мувофиқ AДВР Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида шакллантирилади. Мазкур рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжини таҳлил қилишда, харидларни оқилона ташкил этиш ва дори воситаларини тақсимлашда, ходимларни уни тўғри қўллашга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан асосий дори воситалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиришда, асосий дори воситалари мавжудлигини мониторинг қилиш ва нархини шакллантиришда фойдаланилади. Дори воситалари халқаро патентланмаган номи билан дозаси ва чиқарилган шакли кўрсатилган ҳолда AДВРга киритилади. Дори воситалари халқаро патентланмаган номга эга бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи ном ёки таркиб кўрсатилади. Янги рўйхатда 65 гуруҳга мансуб дори воситалари ўрин эгаллаган. Батафсил бу манзилда танишишингиз мумкин.

  • 4 Сентябрь, 09:36
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech