17:45 (08.11.2024)
638
Булар илмий тадқиқот усуллари бўлиб, дори воситаларини синовдан ўтказишда қўлланилади. Уларнинг нимаси билан фарқ қилишини кўриб чиқамиз.
In vitro сўзма-сўз "шиша ичида" деб таржима қилинади. Бу усул ёрдамида патогенлар ва бошқа микроорганизмларни чексиз ўрганиш мумкин. Материални ўрганиш тирик организм ҳужайрасидан ташқарида назорат қилинадиган шароитларда амалга оширилади - пробирка ёки Петри идишида бактериялар, вируслар ва замбуруғлар ривожланиши учун сунъий муҳит яратилади. In vitro кўпинча дорилар ва вакциналарни бирламчи синовдан ўтказиш учун ишлатилади.
In vivo "ҳаётда" деган маънони англатади. Бундай тадқиқот ҳайвонлар ёки одамларда ўтказилади. Бу усул аниқроқ, чунки у организмнинг реал шароитларида дори таъсирини баҳолашга имкон беради. Аммо у кўпроқ вақт ва харажатларни талаб қилади.
Кўпинча бу технологиялардан кетма-кет фойдаланилади. Препаратнинг потенциал самарадорлиги ва токсиклиги ҳақида бирламчи кўрсаткичларни олиш учун in vitro дан бошланади. Керакли натижаларга эришилганда, олинган маълумотларнинг аниқлигини тасдиқлаш учун in vivo режимига ўтилади.