14:59 (05.08.2024)
758
Устувор патогенлар соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда вазият - пандемияни келтириб чиқариш салоҳиятига кўра аниқланди. Юқумлилик ва патогенлик даражаси, шунингдек, вакциналар ва даволаш усулларидан фойдаланишнинг чекланганлиги эътиборга олинди. 2017 ва 2018 йилларда атиги ўнга яқин устувор патогенлар мавжуд эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган энг хавфли вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади. Улар 30 дан ортиқ, жумладан, А турдаги грипп, денге иситмаси ва маймун чечаги вируслари.
Янги рўйхат устида 200 нафар олим икки йилга яқин ишлади. Улар 1600 дан ортиқ турдаги патогенларни таҳлил қилишди - асосан вируслар ва бактериялар. COVID-19 глобал пандемиясини келтириб чиқарган SARS-CoV-2 ни ўз ичига олган сарбековируслар деб номланувчи коронавируслар гуруҳи устувор ҳисобланади.
Шунингдек, рўйхатга Яқин Шарқ респиратор синдромини келтириб чиқарадиган MERS-CоВ вируси бўлган мербековируслар ҳам киритилган. Бошқа патогенлар орасида 2022 йилда чечакнинг глобал тарқалишига сабаб бўлган ва Марказий Африкада тарқалишда давом этаётган маймун чечаги вируси ҳам бор.
Шунингдек, рўйхатда олтита А гриппи вируси, жумладан, АҚШда қорамоллар орасида тарқалишига сабаб бўлган H5 кичик тури ҳам бор эди. Устувор патогенлар орасида вабо, ўлат, дизентерия, диарея ва пневмония чақирувчи бактериялар бор эди. Рўйхатга одамларга юққан иккита кемирувчи вируси қўшилди. Унда, шунингдек, кўршапалаклар томонидан ташиладиган ва ўлимга олиб келадиган Нина вируси ҳам қолган.
Асосий патогенларнинг аксарияти ҳозирда алоҳида ҳудудларда айланиб юради, аммо улар глобал миқёсда тарқалиш салоҳиятига эга.
Устувор патогенлар рўйхатида тадқиқотчилар, шунингдек, вакциналар ва даволашни ўрганиш ва ишлаб чиқиш учун намуна сифатида фойдаланиш мумкин бўлган патоген-прототипларнинг алоҳида рўйхатини яратдилар.