14:45 (24.09.2024)

278

Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.М. ва Н.Ж. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Вивафер” номли 826 қути дори воситасини 9 000 АҚШ доллари ва 40 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, тадбир давомида жами 829 қути ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Сергели тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Т. ва бошқалар 140 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро У.С.га 7,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech