09:00 (09.07.2024)

272

Тўлиқ автоном эшитиш аппарати яратилди

Массачусетс технология институти (МИТ) мутахассислари бутунлай мустақил эшитиш аппарати прототипини яратди. Эшитиш қобилияти заифлар учун кохлеар қурилма 10 йил хизмат қилиш учун мўлжалланган. Тадқиқот Journal of Micromechanics and Microengineering журналида чоп этилди.

Одатда бундай гаджетларнинг микрофони ва батареяси қўшимча равишда бош томонига жойлаштирилади. Мутахассислар аккумуляторнинг 10 йил ишлашга мўлжалланган митти имплант прототипини яратишди.

Имплант биомослашувчан пьезоэлектрик материалдан тайёрланган бўлиб, қулоқ пардаси пастки қисмидаги дақиқали ҳаракатларни ўлчайди. Қурилмани ишлатиш учун зарур бўлган электр заряди сиқиш ёки кучланиш натижасида ҳосил бўлади. Имплант ўлчами 3 дан 3 миллиметрга, қалинлиги 200 микрометрга тенг микрофонга эга. У тананинг ўзгарувчан ва нам муҳитида ишлаши мумкин.

Олимлар материаллардан бири сифатида қиммат , аммо жуда амалий компонент бўлган поливинилиденфториддан фойдаланганлар. Улар, шунингдек, одам энг секин товушларни ҳам эшитиши учун кучайтиргичларини ишлаб чиқдилар. Ҳозирда тадқиқотчилар кохлеар имплантни ҳайвонларда синаб кўришга тайёргарлик кўрмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech