12:50 (12.12.2022)

2270

Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга устама берилади

Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн. сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, халқаро рейтингларга кирган хорижий ОТМларни тамомлаган ёш мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорида устама тўланади

➖Рейтингда 1-100-ўрин: бакалавр — БҲМнинг 30 баробари (9 млн. сўм), магистратура — 40 баробари, (12 млн. сўм), илмий даража учун — 75 баробари (22,5 млн. сўм).

➖Рейтингда 101-300-ўрин: бакалавр — 20 баробари (6 млн. сўм), магистратура 30 баробари (9 млн. сўм), илмий даража учун — 60 баробари миқдорда (18 млн.сўм).

➖Рейтингда 301-500-ўрин: бакалавр — 15 баробари (4,5 млн. сўм), магистратура — 20 баробари (6 млн. сўм) ва илмий даража учун — 50 баробари миқдорида (15 млн. сўм) устама берилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech