Янгиликлар

not found

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди

Фармакопея — бу алоҳида мамлакатда ёки маълум бир худудда ишлатиладиган дори воситалари сифатини таъминлаш учун қонунан риоя этилиши шарт бўлган стандартлар тўпламидир. Замонавий фармакопеяларинг асосий вазифаси — дори воситалари сифатига умумий талабларни, шунингдек фаол фармацевтика субстанциялари, тайёр дори воситалари, ёрдамчи моддалар, реактивлар, реагентлар ва шу кабиларга қўйиладиган алоҳида сифат стандартларини белгилашдан иборатдир. Бугунги кунда амалда бўлган ЖССТнинг “Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органлари индекси”га кирган мамлакатлар рўйхатида 57 та мамлакат, жумладан 3 та ҳудудий фармакопея органлари (ЕИ, ЕОИИ ва Африка мамлакатлари) ва 1 та ЖССТ (халқаро фармакопея) акс эттирилган бўлиб, 2021 йил декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу индексга киритилгандир. Таъкидлаш жоиз, 2023 йил 07 феврал санасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 26-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди. Мазкур жилддан ўрин эгаллаган фармакопея мақолалари ва бошқа маълумотлар ҳақида ушбу ҳаволада батафсил ўқишингиз мумкин.

  • 15 Февраль, 09:00
  • Батафсил
not found

14-феврал – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Темурийлар сулоласи вакили, ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин намоёндаси – Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483-йилнинг 14-феврал куни дунёга келган. – Инглиз олими Уилям Ерскин Бобур ҳақида шундай деганди: “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”. – Бобур ота томондан Aмир Темурнинг бешинчи авлоди эди. Унинг отаси Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси Қутлуғ Нигорхоним эса Муғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи бўлган. – Бобур отаси Умаршайҳ Мирзонининг бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этиши туфайли 12 ёшида тахтга чиққан. – Бобурийлар сулоласи 3,5 аср мобайнида замонавий Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва жануби-шарқий Aфғонистон ҳудудларини назорат қилган. – Тарихий манбаларда Бобурнинг ўта кучли ва ғайратли инсон бўлгани қайд этилади. Маълумотларга кўра, у сарой ичида иккита елкасида иккита бақувват эркакни кўтариб олиб машқ қилган. – Бобурнинг тўрт фарзанди – Ҳумоюн Мирзо, Гулбадан Бегим, Комрон Мирзо ва Ҳиндол Мирзо Қобулда дунёга келган. Бобурнинг қизи Гулбадан Бегим ўрта асрларда Марказий Осиёдан етишиб чиққан ягона аёл тарихчи бўлган. – “Бобурнома” асари “Туркий тилда ёзилган енг яхши насрий асар” дея эътироф етилади. “Бобурнома” бугунги кунга қадар 31 та тилга таржима қилинган. – Бобур Aфғонистоннинг Қобул шаҳридаги “Боғи Бобур”га дафн этилган.

  • 14 Февраль, 10:03
  • Батафсил
not found

Савол-жавоб: антибиотиклар ҳақида бир оз

Мен шифокор буюрганидек, бир курс антибиотик қабул қилдим, аммо ҳеч қанча ўтмай яна касал бўлиб қолдим. Нима қилишим керак? - Aгар инфекция қайтган бўлса, бу яхши белги эмас. Эҳтимол, бактериялар антибиотик дориларга мослашган ёки иммунитет заифлашиши фонида баъзи янги бактериал касалликлар юқиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Бундай ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак. У даволаш курсини кўриб чиқади ва эҳтимол бошқа антибиотикни буюради. Aгар тез-тез атибиотик қабул қилинса, у таъсир қилмай қолиши мумкинми? - Албатта мумкин. Микробларнинг антибиотикларга чидамлилиги инсон саломатлиги учун жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади. Микроорганизмлар мутацияга учрайди, дориларга мослашади. Бу жуда хавфли. Масалан, ҳар йили 250 000 га яқин одам антибиотикларга чидамли сил касаллигидан вафот этади.  Йилига неча марта антибиотик қабул қилиш организмга зарар қилмайди? - Aнтибиотиклар витаминлар эмас. Антибиотиклар фақат шифокор буюрганида, белгиланган вақт оралиғида ва тартибда қабул қилиниши керак. Терапевт бактериал инфекцияда антибиотикларни ўтган вақт давомида неча марта қабул қилганингиздан қатъи назар буюради.

  • 13 Февраль, 11:29
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech