Янгиликлар

not found

ЖССТ: Ўтган йили дунё бўйича 14,3 миллион нафар бола юқумли касалликларга қарши эмланмаган

Коронавирус пандемияси даврида дунё бўйича болалар ўртасида турли юқумли касалликларга қарши эмлаш кўрсаткичлари пасайиб кетиши мутахассисларда жиддий хавотир уйғотаётганди. Вақт ўтиши билан вазият бирмунча ўнгланди. Кейинги пайтларда ўғил-қизлар ўртасида иммунизация тадбирлари жонлангандай бўлди. Хусусан, ўтган йили жаҳон бўйича 2021 йилга нисбатан 4 миллион кўпроқ бола эмланди. Ўз навбатида, биринчи ва кейинги дозаларда вакцина олмаганлар сони шу қисқа давр ичида 24,4 миллиондан 20,5 миллион нафарга камайди. Шунга қарамай, вазиятни қувонарли, деб бўлмайди. Яъни эмланмаган қатлам пандемиядан олдинги — 2019 йилги даражадан ҳамон юқори: бир йил аввал 18,4 миллион нафар бола эмлашни ўтказиб юборган. Ўтган йили 20,5 миллион ўғил-қиз дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши биринчи ва тўлиқ босқичда вакцина олмаган. Жумладан, улардан 14,3 миллион нафари умуман эмланмаган. Пандемия даврида вакциналар билан қамров кўрсаткичи сезиларли пасайиб кетган 73 та давлатдан 15 таси 2019 йилги даражага қайтишга муваффақ бўлди, 24 таси тикланиш босқичида. Аммо 34 та мамлакатда эмлаш қамрови ошмагани ёки пасайишда давом этаётгани ачинарлидир. Қолаверса, сайёрамиз бўйича айни пайтда 35,2 миллион бола қизамиқ билан касалланиш хавфи остида қолмоқда. Ўтган йили 21,9 миллион нафар ўғил-қиз бу касалликка қарши эмланмаган. Улардан 13,3 миллион нафари вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилмаган. Шундан келиб чиқиб, ЖССТ аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш тузилмаларига бу масалага жиддий эътибор қаратиш юзасидан тавсияларини берди.

  • 21 Июль, 12:11
  • Батафсил
not found

Янги турдаги вазн йўқотиш учун дорилар суицидга олиб келиши мумкин

Вазнни йўқотадиган янги турдаги дорилар - семаглутид, тирзепатид, ретатрутид (GLP-1 рецепторлари агонистлари) ва уларнинг аналоглари миянинг завқ билан боғлиқ бўлган соҳаларига - хусусан, овқатланишдан завқланишга таъсир қилади. Ушбу дорилар овқатланиш завқини камайтиришдан ташқари, умумий қониқишни ҳам камайтириши мумкинлиги тахмин қилинган. Европа Тиббиёт Aгентлиги (ЕМA) семаглутид ва унинг аналогларини қабул қилган беморларда ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва ўз-ўзига зарар етказиш ҳолатлари ҳақида 150 га яқин ҳисоботларни таҳлил қилди. Ҳозирги вақтда ушбу хабарларнинг семаглутид ва унинг аналогларини қабул қилиш билан бевосита боғлиқлиги ҳақида ҳеч қандай асосли далил йўқ. Бундай дори-дармонларни қабул қиладиган одамларнинг аксарияти семиз ёки жуда катта миқдордаги ортиқча вазнга эга. Ва бу ҳолатлар ўз-ўзидан депрессия хавфини сезиларли даражада оширади. ЕМAнинг бу борадаги тадқиқот ишлари давом етади.

  • 21 Июль, 09:17
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech