15:00 (23.10.2024)

488

Хитой дори воситалари устида ўтказилган клиник синовлар сони бўйича Европа Иттифоқини ортда қолдирди

Фармацевтика бозори учун самарали тартибга солиш режими Хитойга дори воситаларининг клиник синовлари сони бўйича Европа Иттифоқини ортда қолдиришга ёрдам берди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, Европанинг глобал тижорий клиник синовлардаги улуши сўнгги ўн йил ичида “деярли икки баробарга камайди”, чунки фармацевтика компаниялари AҚШ ва Хитойни ҳамкор сифатида тобора кўпроқ танламоқда.

Европа фармацевтика саноати ва ассоциациялари федерацияси (EFPIA) ва IQVIA консалтинг компанияси ҳисоботига кўра, Европа иқтисодий зонасида ўтказилган синовлар улуши 2013-йилдаги 22 фоиздан 2023-йилда 12 фоизга камайган. Бундан ташқари, умумий ҳисобда, ушбу даврда клиник синовларнинг глобал сони 38 фоизга ошган.

Шундай қилиб, 2018 йилдан бери Хитой тижорат синовлар сонини икки баравар оширди ва ҳозирда глобал кўрсаткичнинг 18 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, Шимолий Aмериканинг улуши 26 фоиздан 23 фоизга тушиб кетди, гарчи ҳамон AҚШ бу соҳада етакчилик қилишда давом этмоқда.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, фармацевтика компаниялари Европа иқтисодий зонасида мувофиқликни текшириш, синов майдончаларини ўрнатиш ва беморларни жалб қилиш билан боғлиқ клиник синовларни ўтказишнинг узоқ жараёнидан тушкунликка тушмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech