14:50 (30.05.2024)

1600

Европада яна қизамиқ билан касалланиш кўпаймоқда

ЖССТ мамлакатларни эмлаш ишларини кучайтиришга чақирди.

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Марказий Осиёни ўз ичига олган ЖССТ Европа минтақасидаги 53 та давлатдан 45 тасида жами 56 634 та қизамиққа чалиниш ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан тўрттаси ўлим билан якунланган.

Бу 2023 йилда 41 та давлатда 61 070 та ҳолат ва 13 та ўлим ҳолати қайд этилганидан 5000 тага кам.

Бу кўрсаткичлар 2022-йилдаги маълумотлардан 60 баравар кўп, ўшанда касаллик бор-йўғи 941 кишида аниқланган.

"Европада қизамиқ билан касалланиш даражаси ўсишда давом этмоқда, бу йил қайд этилган ҳолатлар сони тез орада 2023- йилдагидан ошади", дейилади ЖССТ баёнотида.

ЖССТ Европа бюроси директори Ханс Клуге "барча мамлакатларни, шу жумладан эмлаш даражаси юқори бўлган давлатларни аҳолининг заиф қатламини эмлаш, иммунологик бўшлиқларни ёпиш ва вируснинг тарқалишини олдини олиш учун зудлик билан чора кўришга" чақирди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech