12:50 (08.07.2024)

706

Жазирама ва саломатлик

Иссиқ ҳаво атроф-муҳит ва саноат муҳитида муҳим хавфли омиллардан биридир. Иссиқ ҳаво юрак-қон томир касалликлари, диабет, руҳий касалликлар ва астмани мураккаблаштириши, шунингдек, бахтсиз ҳодисалар ва айрим юқумли касалликларнинг юқиши хавфини ошириши мумкин. Иссиқ уриши - ўлим даражаси юқори бўлган тиббий фавқулодда ҳолат саналади.

ЖССТ маълумотларига кўра, иқлим ўзгариши натижасида дунёнинг барча минтақаларида ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво таъсирига учраган одамлар сони кескин ошиб бормоқда. 2000–2004-йилдан 2017–2021-йилгача бўлган давр мобайнида 65 ва ундан катта ёшдаги одамлар орасида иссиқ ҳавоб сабаб ўлим даражаси тахминан 85% га ошган.

Тадқиқотларга кўра, 2000 йилдан 2019 йилгача дунё бўйлаб ҳар йили тахминан 489 000 та ҳолатда иссиқликдан ўлим қайд этилган, шундан 45% ҳолатлар Осиё мамлакатларида ва 35% Европа мамлакатларида содир бўлган. Биргина 2022 йилнинг ёзида Европада кунларнинг кескин исиши билан боғлиқ сабабларга кўра 61 672 ортиқча ўлим қайд этилган. Кучли иссиқлик тўлқинлари ўлимга сабаб бўлиши мумкин; 2003 йил июн-август ойларидаги жазирама тўлқин Европада 70 000 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 2010 йилда Россия Федерациясида 44 кунлик иссиқлик тўлқини 56 000 нафар инсоннинг вафотига олиб келган.

Иссиқ об-ҳавога сезгирлик физиологик омиллар, хусусан, ёш ва саломатлик ҳолати, шунингдек, атроф-муҳит омиллари, хусусан, касбий фаолият хусусиятлари ва ижтимоий-иқтисодий шароитлар сабаб бўлади.

Иссиқ ҳаво соғлиққа қандай таъсир қилади?

Инсон танасида иссиқлик тўпланиши бир неча омиллар таъсири остида содир бўлади:

- тананинг ташқи иссиқлик юки (масалан, юқори ҳарорат, юқори намлик, паст шамол, термал нурланиш манбаларининг мавжудлиги) натижасида метаболик жараёнларда ҳосил бўлган иссиқлик энергиясини олиб ташлашга қодир эмаслиги;

- иссиқликни ўзига тортадиган ва иссиқликни йўқотилишига йўл қўймайдиган кийим кийиш;

- атроф-муҳитдан ташқи иссиқликни олиш.

Бундай шароитда тананинг ички ҳароратини тартибга солиш ва иссиқликни чиқаришга қодир эмаслиги чарчаш ва иссиқ уриши хавфини оширади. Тананинг ўзини совутиш учун сарфлаган қўшимча ҳаракатлари юрак ва буйракларга ҳам оғирлик тушади. Натижада, ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво сурункали касалликлар (юрак-қон томир, нафас олиш тизими касалликлари, руҳий касалликлар ва диабет) асоратлари хавфини оширади ва буйракларнинг ўткир шикастланишига олиб келади.

Аввалроқ ёзнинг жазирамасида саломатлик учун нималарни ёдда тутиш кераклиги ҳақида маълумотлар берган эдик. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech