Янгиликлар

not found

Ўлимлар статистикаси: Ўзбекистонда аёллар кўпроқ вафот этмоқдами ёки эркаклар?

Жорий йилнинг дастлабки ярмида Ўзбекистонда қайд этилган ўлимлар сони ўтган йилдагига нисбатан 1100 тага камайди. Қуйида Статистика агентлигининг ўлим кўрсаткичларига доир маълумотлари тақдим этилади. Вафот этганлар сони Мамлакатда 2023 йил январь—июнь ойларида вафот этганлар сони 79,8 минг кишини ташкил этди. Шундан эркаклар 44 100 нафар, аёллар 35 700 нафар. Вафот этганлар сони шаҳар жойларида 42 400 кишини, қишлоқ жойларида 37 400 кишини ташкил этди. Жами вафот этганларнинг 55,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар, 23,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 20,7 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар бўлган. Ўлим сабаблари Статистика агентлиги ахборотига кўра, ярим йил давомида қайд этилган ўлим ҳолатларининг 51,9 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 11,5 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 9,5 фоизи ўсимталардан экани аниқланган. Яна 4,4 фоиз одам овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари, 3,6 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар, 1,4 фоизи юқумли ва паразитар касалликлар ҳамда 17,7 фоизи бошқа касалликлардан ўлим топган.

  • 9 Август, 15:22
  • Батафсил
not found

Дунёда дори тақчиллиги: секин ҳаракатдаги фожиа

Июль ойи бошида Нидерландия қироллик фармацевтлари ассоциацияси 2023 йилда дори-дармон танқислигининг рекорд даражада юқори бўлишини кутаётганини айтди. Ғарб мамлакатларида – АҚШ ва Канададан тортиб Европа Иттифоқи давлатларигача – дори воситаларининг, жумладан, ҳаётий аҳамиятга эга бўлган дори воситаларининг кескин танқислиги кузатилаётгани биринчи марта эмас.  Асосий муаммо шундаки, таркибий қисмларнинг 80 дан 90 фоизигача ва бир қатор дори воситалари Хитой ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилади, бу Буюк Британия, Канада, АҚШ ва Европа Иттифоқи бозорларини қарам бўлиб қолишга мажбур қилади.  Таъминот занжири бошқаруви платформаси 7bridges маълумотларига кўра, Британияда 5 миллиондан ортиқ одам ўзига керакли дорини сотиб олиш учун бир нечта дорихоналарни айланиб чиқишга мажбур. Британияда ҳатто соғлиқни сақлаш ходимлари учун Clinigen Direct UKплатформаси мавжуд бўлиб, у нуқсонли дори-дармонлар рўйхатини кузатиб боради ва бозорда мавжуд бўлган альтернативларни таклиф қилади.  2023 йил июль ойининг бошига келиб, юрак-қон томир касалликлари учун 21 та дори, диуретиклар, антибиотиклар ва бошқалар роʼйхатга киритилган.  The BMJ журналига кўра,Британияда сўнгги йилларда антибиотиклар, антидепрессантлар, эпилепсияга қарши дорилар, нейролептиклар, статинлар, оғиз контрацептивлари ва яллиғланишга қарши дорилар билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Британия фармацевтлари Британия ҳукуматини шамоллашга қарши дори тақчиллигида айбладилар. Шимолий Америкада ҳам худди шундай муаммо. АҚШ Сенатининг 2023 йил март ойидаги ҳисоботига кўра, 2022 йил охирида мамлакатда дори-дармон танқислиги беш йиллик энг юқори даражага етди ва 300 га яқин дори воситаларига, жумладан, тузли эритма ва антибиотиклар каби ҳаётни сақлайдиган дори воситаларига таъсир кўрсатди. Сенат маълумотларига кўра, 2021 йилдан 2022 йилгача АҚШда дори-дармон танқислиги қарийб 30 фоизга ошди, шу билан бирга, дори воситаларининг мавжудлиги билан боғлиқ муаммолар 18 ой, баъзи дорилар учун эса 15 йил давомида кузатилган. Канада ҳам дори тақчиллигига дуч келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қалқонсимон без саратонини даволашда қўлланиладиган альфа тиротропин ва лейкемияни даволашда аспарагиназа (эрвиназ) етишмайди.  Канада фармацевтлари ассоциацияси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг тўртдан бир қисми дори тақчиллигига дуч келади, ҳар йили 2000 дан ортиқ дори танқислиги қайд этилади. Европа Иттифоқи фармацевтика гуруҳи маълумотларига кўра, 2022 йилнинг сўнгги чорагида Европа Иттифоқига аъзо 29 та давлатда, Туркия ва Шимолий Македония давлат дорихоналарида дори тақчиллиги кузатилганини, мамлакатларнинг 3/4 қисмида вазият ўтган йилга нисбатан ёмонлашганини қайд этди. Мамлакатларнинг тўртдан бир қисми 600 дан ортиқ дори воситалари етишмаслигини, 20 фоизи эса 200-300 номдаги дори воситалари етишмаслигини қайд этади. Масалан, Германия дорихоналарида 408 турдаги дори воситаларининг танқислиги қайд этилган бўлса, Австрияда бу кўрсаткич 600 донадан ошади. Италияда 3000 дан ортиқ дори-дармонларни фуқароларга этиб бориш қийин. Шунингдек,Франция ва Швейцария ҳам дори тақчиллигига дуч келмоқда. Еврокомиссия вакиллари Financial Timesʼга маълум қилишларича, Европа Иттифоқи «Хитойга қарамликни камайтириш» учун «фармацевтика саноатига нисбатан тизимли сиёсат» олиб бориши керак. ЕМА (Европа Дорилар Агентлиги) 2023 йил май ойида Европа Иттифоқи мамлакатларида дори тақчиллигига қарши курашишга қаратилган йўриқномани чиқарди. Ташкилот "саноат миллий ҳокимият органларини яқинлашиб келаётган танқисликлар ҳақида хабардор қилиш, унинг олдини олиш протоколларини ишлаб чиқиш, турли мамлакатлар бўйлаб таъминот занжирларини ривожлантириш ва бозорнинг турли иштирокчилари ўртасида яқинроқ алоқаларни ўрнатиш ва маълумот алмашишга"чақиради. Ҳозирча фақат Франция аниқ ечимлар ҳақида гапирмоқда. Мамлакат дори воситалари, хусусан, морфин ва амоксициллин каби фаол моддалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга 160 миллион евро сармоя киритмоқчи. Республикада жами 50 га яқин ҳаётий зарур дори воситалари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ишлаб чиқаришнинг камида ярмини маҳаллийлаштириш ва яқин келажакда сезиларли даражада ошириш ваъда қилинган.

  • 9 Август, 12:07
  • Батафсил
not found

ЖССТ Ҳиндистоннинг “Cold Out” сиропи ҳақида огоҳлантирмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган яна бир йўтал сиропининг хавфли оқибатларидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди. Қайд этилишича, ЖССТ  7 август куни Ироқда сотилаётган Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Cold out” номли йўтал сиропи ҳақида огоҳлантириш эълон қилган. Дори воситасининг таркибидан токсинлар аниқлангани учун шундай қарорга келинган. “Маҳсулотнинг сифатсиз партияси хавфли ва ундан фойдаланиш, айниқса, болаларда, жиддий асоратлар ёки ўлимга олиб келиши мумкин”, дейилади ташкилот огоҳлантиришида. Бу сўнгги 10 ойда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дори воситаларидан бешинчи бор огоҳлантириш эълон қилиниши ҳисобланади. ЖССТ хабарига кўра, мазкур сироп Ҳиндистоннинг Fourrts компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Ироқ дорихоналаридан топилган партиядаги дорилар таркибида 0,25 фоиз диетилен гликол ва 2,1 фоиз этилен гликол мавжудлиги аниқланган. Ушбу моддаларнинг ЖССТ томонидан қабул қилинган хавфсизлик чегараси эса 0,10 фоизни ташкил қилади. Сиропнинг ишлаб чиқарувчиси ЖССТга маҳсулот сифати ва хавфсизлиги бўйича кафолатларни тақдим этмаган. ЖССТ сиропнинг токсик таъсири қорин оғриғи, қусиш, диарея, сийдик чиқара олмаслик, бош оғриғи, руҳий ҳолатнинг ўзгариши ва ўлимга олиб келадиган ўткир буйрак етишмовчилигига сабаб бўлишини қайд этган. Айни пайтда Ироқда дорихоналардан “Cold out” сиропини қайтариб олиш бошланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Ҳиндистоннинг “Fourrts Laboratories” томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини билдиради.

  • 9 Август, 08:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech