Янгиликлар

not found

Диуретиклардан вазн йўқотишда фойдаланиш соғлиқ учун хавфли

Тиббий адабиётда пешоб ҳайдовчи дорилар диуретиклар деб аталади. Бу дори воситаси саналади ва шифокор рецептисиз ишлатилмаслиги керак. Улар клиник тадқиқотлар ва протоколларда аниқ белгиланган кўрсатмаларга эга. Одатда, диуретиклар юрак ва қон томирлари касалликларини комплекс даволашда — хусусан, артериал гипертензия ва сурункали юрак этишмовчилигида қўлланилади. Ортиқча вазнли одамларга ҳам баъзида диуретиклар буюрилади — лекин фақат юрак касалликлари мавжуд бўлганда. Ва бундай терапиянинг мақсади вазн йўқотиш эмас, балки юрак-қон томир тизимидаги юкни камайтириш учун ортиқча суюқликни олиб ташлашдир. Нима учун диуретиклар соғлиқ учун хавфли? Ортиқча вазнга қарши курашда диуретиклар нафақат фойдасиз, балки хавфли ҳамдир. Чунки суюқлик билан бирга ҳаётий элементлар танани тарк этади — биринчи навбатда натрий ва калий тузлари. Калий эса бошқа нарсалар қаторида, юракнинг ишига таъсир қилади. Агар жуда кўп миқдорда калий йўқотилса, ўткир юрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Шунинг учун, агар сиз вазн йўқотмоқчи бўлсангиз, ҳақиқатан ҳам самарали ва хавфсиз воситалардан фойдаланиш яхшироқдир — лекин уларни шифокорингиз билан биргаликда танлашингиз керак. Ва шунингдек, рационал овқатланиш ва етарли жисмоний фаолият ҳақида ҳам унутманг.

  • 27 Апрель, 13:49
  • Батафсил
not found

Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари нега кўпаймоқда?

Пандемия Ер юзи бўйлаб иммунизация жараёнларини кескин сусайтириб юборди. Айниқса, қатъий карантин чекловлари, қолаверса, тиббиёт муассасаларининг ҳаддан зиёд босим билан ишлаши туфайли миллионлаб болалар юқумли касалликларга қарши ўз вақтида эмланмай қолиб кетди. Масалан, 2021 йилда жаҳон бўйича 40 миллион ўзил-қиз қизамиқнинг олдини олишга қаратилган режали вакцинациядан четда қолган. 25 миллион бола биринчи дозада, 14,7 миллион нафари эса иккинчи дозада эмланмаган ва бу рекорд кўрсаткичдир. Мана, орадан маълум вақт ўтиб, ушбу ҳолатларнинг салбий оқибатлари намоён бўлмоқда. Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси рўйхатига кирувчи давлатлардан 17 тасида 2023 йил бошидан қизамиққа чалиниш кўрсаткичлари ўса бошлаган. Жумладан, февраль ойи сўнгига келиб, 900 та шундай ҳолат рўйхатга олинган ва бу 2022 йилдагига нисбатан сезиларли даражада юқори. Ўтган йили қизамиққа чалинган энг кўп беморлар Тожикистон (610 нафар), Туркия (466 нафар) ва Россия (414 нафар)да қайд этилди. Австрия, Сербия, Буюк Британияда эса жорий йил бошидан касалланишлар сони кўпаймоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ кўмагида апрель ойи охирида дунё бўйлаб жаҳон иммунизация ҳафталиги ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳозир юртимизда ҳам бу тадбир кенг қамровда давом эттириляпти. Яъни жойларда олдини олиш мумкин бўлган 13 турдаги юқумли касалликка қарши иммунизация тадбирлари миллий эмлаш календарига мувофиқ амалга оширилмоқда.

  • 27 Апрель, 11:42
  • Батафсил
not found

Қандай қўшимчалар узоқ умр кўришга ёрдам беради?

Тиббиёт ютуқлари туфайли ХХI асрда инсон 100 йилгача яшаши мумкин. Бунга эришиш учун мунтазам равишда шифокор ҳузурига ташриф буюриш ва соғлиқни кузатиб бориш керак. Рационда барча керакли озиқ моддалар, витаминлар ва микроэлементлар мавжудлигини таъминлаш бир хил даражада муҳим. Коэнзим Q10. Тана ҳужайралари энергия ишлаб чиқариш учун ушбу моддадан фойдаланади. Мия (тана умумий энергиясининг 20-30 фоизи), шунингдек, юрак ва мушаклар уни жуда кўп истеъмол қилади. 30-40 йилдан кейин коэнзим Q10 нинг табиий синтези секинлашади, шунинг учун уни қўшимчалар шаклида истеъмол қилиш лозим. Омега-3. Омега-3 ёг кислоталари ёғ алмашинувини тартибга солишда иштирок этади ва ҳужайра мембраналарини шикастланиш ҳамда парчаланишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, Омега-3 жигар, кўзнинг тўр пардаси, мия ва бўғимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу моддани қабул қилиш қон томирларининг ўтказувчанлигини яхшилайди ва юракнинг чидамлилигини оширади. Коллаген. Ушбу оқсил барча бириктирувчи тўқималар учун асосдир. Коллагенни қабул қилиш ажинлар пайдо бўлишини кечиктиришга ва терини текислашга ёрдам беради, шунингдек, бўғимларни мустаҳкамлайди. Зарчава (куркума). Бу маҳсулот антиоксидантларнинг ажойиб табиий манбаи бўлиб, ҳужайраларни эркин радикалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилади ва ёшга боғлиқ ўзгаришларни секинлаштиради. Шунингдек, яллиғланишни тўхтатишга ва юракни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Лютеин ва зеаксантин. Иккала модда ҳам кўз соғлиғини сақлашда катта роль ўйнайди. Улар кўзнинг тўр пардасини эркин радикалларнинг оксидланишидан ва кўк ёруғлик нурларидан (кўпчилик экранлардан келадиган) шикастланишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, кўриш равшанлигини оширади ва рангларни идрок этишни яхшилайди. Янги воситалардан фойдаланишни бошлашдан олдин тестлардан ўтиш (улар организмда қайси озуқа моддалари етишмаётганлигини аниқ кўрсатиб беради) ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.    

  • 27 Апрель, 08:56
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech