Янгиликлар

not found

Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган “С” гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги 13 туркуми Ўзбекистонга юборилди

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ, Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган “С” гепатитига қарши “Даклатасвир” дори воситаларининг навбатдаги туркумини мамлакатимизга юборишга келишилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА. Куни кеча «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан ажратилган инсонпарварлик кўмагининг ўн учинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Жами 80 дона қутида 1280 та “Daclatasvir-60 mg” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади. Қайд этиш жоизки, Миср “В” ва “С” гепатити вирусларига қарши курашда дунё миқиёсида сезиларли муваффақиятларга эришган. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ этилган бўлиб, Миср олимлари томонидан яратилган махсус диагностика аппаратлари ва уларнинг тажрибасини ҳам ўзбек мутахассислари билан ўртоқлашишга тайёр.

  • 14 Август, 12:15
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А.нинг ёнидан полиэтилен пакетда жами 204 дона оқ-кўк рангли капсулалар, “Septa Nazal bolalar uchun”, “Нафтимизин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Д. бошқарувидаги “DAMAS” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда жами 15 дона полиэтилен пакетига ўралган жигаррангли ўткир хидли гашиш моддаси, оқ-қизил рангли капсула ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

  • 14 Август, 09:29
  • Батафсил
not found

Ўзбекистон Афғонистонга давлат харидлари орқали дори воситаларини етказиб бермоқчи

Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши мумкин. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Улуғбек Эгамов раислигида Афғонистон Озиқ-овқат ва дори-дармон миллий идораси (AFDA) раиси доктор Абдул Бори Умар билан музокаралар бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Ўзбекистондаги фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши каби таклифлар билдирилди. Бундан ташқари, Афғонистонда Ўзбекистон фармацевтик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш, Ўзбекистон фармацевтик маҳсулотларини Афғонистоннинг тегишли идораларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилиш муддатларини қисқартириш ҳам таклиф қилинди. Музокаралар якунларига кўра, таклифлар ишлаб чиқиш ва маълумот алмашиш учун қўшма техник ишчи гуруҳ тузиш таклифи қўллаб-қувватланди, унинг таркибини яқин вақт ичида тасдиқлаш ва тақдим этишга қарор қилинди, — дея қўшимча қилди агентлик.

  • 11 Август, 17:14
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech