Янгиликлар

not found

Ўзбекистон ва АҚШ дори воситалари хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида хавфсиз ва сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Ушбу муҳим ҳужжат Тошкентда илк бор ташкил этилган Ўзбекистон–АҚШ соғлиқни сақлаш форумида маъқулланган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Девид Ҳоффман имзо чеккан ҳужжат Ўзбекистонда сил ва бошқа касалликларга қарши дори воситаларидан хавфсиз ва сифатли фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, фармацевтика тармоғи равнақини қўллаб-қувватлашга қаратилган. «Меморандум икки ҳукуматнинг барча учун саломатликни яхшилаш бўйича умумий мақсадларга эришишда ҳамфикр эканини яна бир карра тасдиқлайди», – дейилади АҚШ элчихонаси хабарида. USAID Ўзбекистондаги миллий манфаатдор томонлар ва ҳамкорлар билан дори воситалари сифатини таъминлаш тизимини барқарор мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг сифати кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилади. Бу борада АҚШ фармакопеяси томонидан амалга оширилаётган «Сифатли дори воситаларини тарғиб қилиш+» дастури асосий ўрин тутади. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва АҚШнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник имзолаган келишувга кўра эса, Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор мамлакатидан бирига айланади.

  • 11 Сентябрь, 16:06
  • Батафсил
not found

Гаджетлар ва Интернет тармоқлари болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатад

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси ходимлари томонидан пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказилди. Унда 2022-2023 ўқув йили давомида 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи иштирок этди. Тадқиқотда замонавий рақамли қурилмалар ва Интернетдан кўп фойдаланишнинг болалар саломатлигига таъсирини баҳолашга эътибор қаратилди. Статистик маълумотлар таҳлили эндокрин тизим, овқатланиш ва метаболик касалликлар билан боғлиқ шикоятларга эга болалар ўртача 41 фоизни ташкил этишини кўрсатди. Умумий касалланишнинг қиёсий таҳлилига кўра, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларга нисбатан руҳий ва хатти-ҳаракатларнинг бузилиши билан боғлиқ белгилар кўпроқ учради. Сўровнома натижаларига кўра, болалар орасида асаб тизими касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган. Шунингдек, болалар орасида қон айланиш, нафас олиш тизими касалликлари, шовқин ва қулоқ билан боғлиқ шикояти борлар аниқланган. Бундан ташқари, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчилар овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан 1,1 баравар кўпроқ, 31 фоизи эса тиш оғриғи ва кариесдан шикоят қилган. Бу рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларга нисбатан 6,4 фоизга кўпдир. Хулоса қилиб айтганда, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиганларга нисбатан турли касалликларнинг юқори даражада тарқалиши кузатилган. Бу – гаджетлар ва Интернет тармоқлари болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатишидан дарак.

  • 11 Сентябрь, 13:02
  • Батафсил
not found

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази, Республика “Она ва бола скрининг” маркази негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади. Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий филиаллари: - хавф омиллари аниқланган аёлларни тиббий текширувдан ўтказади, уларни даволайди ҳамда зарур ҳолларда республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига йўналтиради; - никоҳланувчилар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда чақалоқларни молекуляр тиббий-генетик текширувлардан ўтказади; - ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди; - соғлом оилани режалаштириш ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширади.

  • 11 Сентябрь, 10:04
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech