09:52 (24.06.2024)

1619

ЖССТ диабет ва семиришга қарши сохта дорилар ҳақида огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2-тоифа диабет ва баъзи мамлакатларда семиришни даволашда ишлатиладиган сохта семаглутид препаратлари ҳақида огоҳлантирди.

Ҳисоботда айтилишича, 2023 йил октябрда Бразилияда, 2023 йил октябрда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигида ва 2023 йил декабрда Америка Қўшма Штатларида семаглутид асосидаги дори воситаларининг (савдо номи "Оземпик") учта қалбаки партияси аниқланган.

2022 йилдан бошлаб дунёнинг барча минтақаларида сохта семаглутид асосидаги маҳсулотларни аниқлаш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сифатсиз ва сохталаштирилган тиббий маҳсулотларни назорат қилиш ва мониторинг қилиш глобал тизимига мурожаатлар сони кўпайган.

Ушбу огоҳлантириш ЖССТ томонидан олинган бир қатор ҳисоботлар тасдиқланганидан кейин ушбу мавзу бўйича эълон қилинган биринчи расмий баёнотдир.

«Биз дори воситалари муомаласининг барча субъектларини шубҳали дори воситаларидан фойдаланишни тўхтатишга ва тегишли органларга хабар беришга чақирамиз»- деди ЖССТ Бош директорининг муҳим дорилар ва соғлиқ учун маҳсулотлар бўйича ёрдамчиси доктор Юкико Накатан.

Семаглутидга асосланган дориларнинг кўпчилиги ҳафталик тери остига юбориш учун буюрилади. Баъзи дорилар кунлик оғиз орқали юбориш учун таблетка шаклида ҳам мавжуд. Бу дорилар қонда қанд даражасини пасайтиришдан ташқари, иштаҳани бостириши кўрсатилган, шунинг учун баъзи мамлакатларда вазн йўқотиш учун тобора кўпроқ оммалашмоқда.

ЖССТ ушбу дориларга бўлган талабнинг ошишини ва уларнинг қалбакилаштирилганлиги ҳақидаги хабарларнинг кўпайиши мумкинлигини қайд этди. Ушбу сохта дори-дармонларни қабул қилиш соғлиқ учун зарарли таъсир кўрсатиши мумкин; агар улар зарур фаол моддаларни ўз ичига олмаса, сохта дорилар қон глюкоза даражасини ёки тана вазнини пасайтиришда самарасиз бўлади, бошқа ҳолларда, инъекция мосламаси маълум бўлмаган фаол моддаларни ўз ичига олиши мумкин,масалан, инсулинни бу эса соғлиқ учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга ёки асоратларга олиб келиши мумкин.

Семаглутидга асосланган препаратлар уларнинг юқори нархи туфайли ҳозирда диабетни даволаш учун ЖССТ томонидан тавсия этилган дорилар рўйхатига киритилмаган.

ЖССТ томонидан соғлиғини қалбаки дори воситаларидан ва уларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун беморларга дори-дармонларни фақат лицензияга эга дорихоналардан, шифокорнинг рецепти билан сотиб олиш ва номаълум ёки текширилмаган етказиб берувчилардан, масалан, интернет орқали сотиб олмаслик тавсия этилади. Шунингдек, дори воситаларининг қадоқланиши ва яроқлилик муддатини мунтазам текшириб туриш, дориларни шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилиш кераклиги айтиб ўтилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech