Янгиликлар

not found

Қайси пластир яхши?

Ёпиштириладиган пластир, шубҳасиз, биринчи ёрдам тўпламидаги энг зарур воситадир. Қулайлигига қараб улар қуйидаги турларга ажратилади: мато асосидаги пластирлар, бактерицид ва қадоқларга қарши пластирлар. Мато асосидаги ёпишқоқ пластир: - терининг “нафас олиши”га имкон беради; - намликни ушлаб турмайди, бу эса жароҳатни даволашни тезлаштиради; - ҳатто узоқ муддат фойдаланилганда ҳам терининг тирнаш хусусияти келтириб чиқармайди. Бактерицид ёпиштирувчи пластир: - антибактериал ва дезинфекцияловчи хусусиятларга эга; - дезинфекциялаш функциясини бажарадиган антисептик (бриллиант кўки, хлоргексидин ёки фурацилин)ни ўз ичига олади; - гипоаллерген асоси ва нафас оладиган материали тез тузалишга ёрдам беради.  Қадоқларга қарши ёпиштирувчи пластир: - қуруқ қадоқлар учун ҳам, яраларни даволаш учун ҳам ишлатилади; - асосий фаол таркибий қисми салицил кислотаси бўлиб, у кучли юмшатувчи хусусиятларга эга, терини юмшоқ ва силлиқ қилади; - гидроколлоид моддаси туфайли у очиқ яралардан ажралмаларни тортиб олади; - юқори эластиклиги туфайли қулай ёпиштирилади.  

  • 24 Март, 09:05
  • Батафсил
not found

AҚШда уч киши кўз томчиларидан фойдалангандан кейин вафот этди

AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CДC) Ҳиндистоннинг Global Pharma Healthcare фармацевтика компаниясининг EzriCare ва Delsam Pharma кўз томчиларини қўллаганидан сўнг уч киши вафот этганини эълон қилди. ABC News хабарига кўра, яна саккиз киши кўр бўлиб қолган ва тўрт нафарининг кўз олмаларини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашга тўғри келган. CДC маълумотларига кўра, қуруқ кўзларни даволаш учун мўлжалланган томчилар Pseudomonas aeruginosa Pseudomonas aeruginosa (кўк йирингли тайоқча) бактериясининг антибиотикларга чидамли шакли билан ифлосланган. Умуман олганда, 14-март ҳолатига кўра, мамлакатнинг 16 штатида 68 кишида инфекция аниқланган. Сифатсиз маҳсулотлар сотувга чиққани 2023-йилнинг январида маълум бўлган эди. Шу билан бирга, дори воситасидан фойдаланган одамнинг биринчи ўлими қайд этилган. Март ойида вафот этганлар сони 3 нафарга етди. Дори воситаси сотувдан қайтариб олинган. CДC америкаликларни Global Pharma Healthcare компаниясининг кўз томчиларидан фойдаланмасликка чақирмоқда.

  • 23 Март, 13:19
  • Батафсил
not found

Қовоқ уруғининг фойдали хусусиятлари

 “Dori-Darmon” АК дорихоналарида 150 гр қовоқ уруғи- 18 000 сўм  Қовоқ уруғининг инсонлар учун энг муҳим бўлган хусусияти шундаки, унинг таркибида магний ва бошқа минераллар мавжуд. Шунингдек, қовоқ уруғи ёғи марганец, мис, темир ва руҳнинг манбаси ҳисобланади. Магний яхши кайфият ва мустаҳкам уйқуни таъминласа, марганец − коллаген синтези, бириктирувчи тўқима ва суякларнинг соғлиғи учун жуда муҳимдир. Темир танада кислород айланишини, синк − иммунитетни, мис эса энергия ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Булар қовоқ уруғининг организм учун фойдали хусусиятларининг фақат бир қисмидир.  Соғлом ёғлар Асал билан қовоқ уруғи анчадан буён болалар ва вазни кам бўлган катталар учун озуқавий қўшимча сифатида ишлатилади. Қовоқ уруғининг хусусиятларидан бири − унинг таркибида фойдали ёғларнинг кўплиги билан боғлиқ. Ушбу маҳсулот омега-3 кислоталарининг энг яхши манбаси ҳисобланади, шунингдек, алфа-линоленик кислота ҳам мавжуд. Таркибдаги ёғ кислоталари юрак, қон-томирларини яллиғланиш ва касалликлардан ҳимоя қилади.  Қонда шакар миқдорини барқарорлаштиради Қандли диабетга чалинган беморлар учун қовоқ уруғининг энг биринчи фойдаси − қондаги қанд миқдорини назорат қилиш. Қовоқ уруғини ҳар куни истеъмол қилиш инсулин ишлаб чиқаришни яхшилашга ёрдам беради ва касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиради.  Қовоқ уруғи гижжаларни йўқотади Қовоқ уруғидан болалардаги гижжаларни йўқотишда фойдаланиш ажойиб ғоя. Таркибида кукубритин моддаси паразитлар учун заҳарли бўлиб, инсон танасига хавф солмайди.  Қовоқ уруғлари кимларга мумкин эмас Вазн масаласида жон куйдирадиганлар учун қовоқ уруғининг ягона зарари юқори калория бўлиши мумкин. Уларга кундалик равишда 100 граммдан кўп бўлмаган уруғ истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, қовоқ уруғи меъда ширасининг юқори кислоталилиги ва бошқа ошқозон-ичак касалликлари учун хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уруғнинг фойда ва зарарларини таққослаган ҳолда уларни рационга киритиш мумкин.

  • 23 Март, 12:21
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech