Янгиликлар

not found

Самарқандда IV Евросиё фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда

Global Pharmaceutical Leaders’ Club томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган IV Евроосиё фармацевтика саммити ўз ишини бошлади. Бу Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ҳар томонлама қамраб олган ягона конференциядир. Офлайн саммитда 10 мамлакатдан фармацевтика бозорининг 250 дан ортиқ етакчи мутахассислар ва тартибга солувчилар, фармацевтика ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибюторлар ва дорихоналар тармоғидан 100 дан ортиқ маърузачилар иштирок этмоқдалар. Шунингдек, тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигида барча тизим ташкилотлари раҳбарлари ва масъуллари иштирок этишмоқда. Саммит дастури 20 дан ортиқ сессияларни ўз ичига олади, унда тартибга солиш сиёсати, давлат харидлари, ёрлиқлаш, нархлаш, сотиш, маркетинг ва дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатлари ва етакчи фармацевтика компаниялари топ-менежерлари билан бирга-бир учрашувлар ўтказилади. Бугунги кун тартибидан халқаро миқёсдаги экспертлар ҳамда йирик компания ва тартибга солувчи органларнинг вакиллари билан давра суҳбатлари, муҳокамалар, шунингдек, дистрибютор ва дорихона тармоқлари мутахассислари билан яккама-якка учрашувлар жой олган. Саммит доирасида Самарқанд шаҳридаги дори воситалари тарқатиш марказлари ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилади. Шунингдек, “Eurasian Pharma Awards“” танлови ҳам ўтказилади.  

  • 26 Сентябрь, 15:00
  • Батафсил
not found

Иш режимига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилди

Жорий йилнинг 1 августидан 24 сентябрь кунига қадар республиканинг барча ҳудудларида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 34-моддасида назарда тутилган иш вақти меъёрларига Иш берувчилар томонидан риоя этилиши мониторинг қилинди.  Мониторинг давлат органларининг 519 та ҳудудий бошқармасида ўтказилган. Шундан, 105 тасида 363 нафар ходим дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилганлиги аниқланган.  Жумладан, 169 нафар ходим дам олиш кунлари, 194 нафари эса иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилган.  Мониторинг натижаси бўйича 105 та давлат органи раҳбарига иш вақти меъёрларига амал қилиш лозимлиги ва ушбу талабларга риоя этмаслик Иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилган. Айбдор мансабдор  шахсларга нисбатан 44,4 млн. сўм маъмурий жарима қўлланилган.  Жараён давом этмоқда.

  • 26 Сентябрь, 11:50
  • Батафсил
not found

"SAMO” МЧЖ корхонасининг фармацевтик фаолияти бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда

ССВ ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан  “Aнтиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган “SAMO” МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув давомида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибьюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва корхона томонидан мажбурий риоя қилиш шарт бўлган лицензия талаб ва шартлари бўйича ҳолатлар ўрганилмоқда. Шунингдек, Марказнинг аккредитациядан ўтган лабораториялари томонидан “Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти”га мувофиқ, “Aнтиструмин” дори воситасининг хавфсизлик кўрсатгичлари бўйича ўрнатилган тартибда таҳлил жараёнлари кетмоқда. Аввалроқ, Наманган вилоятида камида 71 нафар бола касалхонага ётқизилгани  маълум бўлгач, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 22 сентябрдан «Антиструмин» №100 таблеткаларидан фойдаланишга чеклов жорий қилган эди. Андижон вилояти ҳокимлиги «Антиструмин» препаратини қабул қилган 12 нафар бола касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди.

  • 26 Сентябрь, 10:46
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech