Янгиликлар

not found

ФДА янги туғилган чақалоқларда инфекцияни олдини олиш учун ҳомиладор аёлларда РС вирусига қарши вакцинани тасдиқлади.

АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДА) туғилгандан олти ойгача бўлган болаларда пастки нафас йўллари инфекцияларининг олдини олиш учун ҳомиладор аёллар учун респиратор синситиал вирусга қарши Pfizerнинг«Абрисво» (Abrysvo) вакцинасидан фойдаланишни тасдиқлади. Кўрсатмаларга кўра, аёлни 32 ҳафталикдан 36 ҳафтагача эмлаш мумкин. Бу ҳақдаги эълон бошқарма сайтида эълон қилинди. Клиник тадқиқотларда «Абрисво» оғир пастки нафас йўллари инфекцияси хавфини туғилгандан кейин уч ой ичида 81,8 фоизга ва туғилгандан кейин олти ой ичида 69,4 фоизга камайтирди. Ҳар қандай респиратор-синситиал вирус инфекцияси хавфи уч ойдан кейин 34,7 фоизга ва олти ойдан кейин 57,3 фоизга камайди. Шу билан бирга, янги туғилган чақалоқларда эрта туғилиш ва сариқлик вакцина гуруҳида тез-тез учрайди, аммо, мавжуд маълумотлар вакцина ва ушбу ҳодисалар ўртасидаги сабабий боғлиқликни аниқлаш ёки истисно қилиш учун этарли эмас. 2023 йил май ойида ФДА Абрисвони 60 ёшдан ошган қарияларда фойдаланиш учун тасдиқлаганди.

  • 28 Август, 12:05
  • Батафсил
not found

Антибиотикларни қабул қилишдаги энг муҳим қоидалар

Антибиотиклар қатъий тартиб асосида қабул қилиниши шарт. Бу дорилар инсонда касаллик чақирувчи микробларга заҳарли таъсир этиб, уларни нобуд қилади ва нотўғри қўллаш оқибатида кўплаб ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин.   Антибиотикларни қатъиян мутахассис кўрсатмасига биноан қўллаш лозим. Айнан белгиланган соатлар пайтида қабул қилиш. Бунинг сабаби бир марта қабул қилинган (масалан амоксициллин) дори узоғи билан 8 соат давомида таъсир кўрсатади. Микроблар дорига кўникиб, чидамли бўлиб қолмаслиги учун уларга 24 соат мобайнида таъсир кўрсатиш керак. Шунинг учун дорини қабул қилиш вақтини ўтказиб юборманг. 3 кун қоидаси. Касалликнинг барча белгилари йўқолгандан кейин 3 кундан кейин дорини истеъмол қилишни тўхтатиш керак. Ундан эртароқ тўхтатиш касалликни сурункали кўринишга ўтиш ёки қайталаш хавфини келтириб чиқариши мумкин. Узоқ муддат антибиотиклар қабул қилиш вақтида ичак микрофлорасини тиклаш ва ҳимоя қилиш учун шифокор маслаҳати билан пробиотикларни қўллаш зарур. Антибиотиклар организимдаги зарарли микроблар билан бирга, кўпинча ичакдаги фойдали бактерияларни ҳам нобуд қилади. Бу эса овқат ҳазм қилиш тизимида муаммоларга олиб келади. Пробиотиклар бундай пайтда организмга ёрдам беради. Дорини қабул қилиш тартиби. Ушбу препаратларни овқатдан олдин ёки кейин, шунингдек, нима билан ичиш кераклигига доир кўрсатмаларни мутахассис ёки дорининг йўриқномасидан аниқлаштиринг. Даволаш курси вақтида парҳезга амал қилинг. Алкоголь, нордон маҳсулотлар, дудланган ва шўр таомларни истеъмол қилманг.

  • 25 Август, 11:34
  • Батафсил
not found

“Тапендол” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 399-сон қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, “Тапендол” гиёҳвандлик  воситасининг ноқонуний савдоси ҳамда истеъмолини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатига киритилди. Бундан ташқари,  кучли таъсир қилувчи моддалар  муомаласи билан боғлиқ назоратни кучайтириш ҳамда уларни  ўтказишда тегишли тарзда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мақсадида уларга ТИФ ТН кодлари бириктирилмоқда. Маълумот учун, “Тапентадол” кучли таъсир қилувчи дори воситаси бўлиб, тиббиётда ўртача ва оғир интенсивликдаги ўткир ҳамда сурункали оғриқ синдромида, операциядан сўнг ва оғриқли диагностика жараёнларида қўлланади. Мазкур дори воситасини мунтазам истеъмол қилиш қарамликни шакллантиради. Уни нотиббий мақсадларда суиистеъмол қилиш нафас олиш тизимининг бузилиши, бош мия шикастланиши ва руҳий тушкунликка тушиш, анамнез ҳолатида талваса синдроми, жигар етишмовчилиги, ўт қопи патологияси ва ўткир панкреатит, қон босимининг тушиш ҳолатларини келтириб чиқаради. 2014 йилда БМТнинг гиёҳвандлик бўйича экспертлар қўмитаси томонидан “Тапентадол” дори воситасининг назоратини кучайтириш бўйича бир қатор тавсиялар берилган. Шунингдек Россия, Буюк Британия, Кипр, Эстония, Финляндия, Греция, Латвия, Испания ва бошқа давлатларда “Тапентадол” дори воситаси миллий назорат остига олинган рўйхатларга киритилган.

  • 24 Август, 15:22
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech