Янгиликлар

not found

Жаҳонда инсульт ҳолатлари кескин кўпаймоқда

Окленд Технология Университети ва Вашингтон университети қошидаги Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш институти тадқиқотчилари бутун дунё бўйлаб инсулт ҳолатлари кўпайганини аниқладилар. Хулосалар The Lancet Neurology журналида чоп этилган. 1990 йилдан 2021 йилгача инсульт билан касалланганлар сони 70 фоизга, инсулт билан боғлиқ ўлимлар сони эса 44 фоизга ошган. 2021 йилда инсульт дунёда юрак ишемик касаллиги ва COVID-19 дан кейин ўлимнинг учинчи сабаби бўлди. Инсультнинг ортиб бораётган юкига ҳисса қўшадиган муҳим омил аҳолининг қариши ва олдини олиш мумкин бўлган хавф омилларига таъсир қилишдир. Таҳлилда 1990–2021 йилларни қамраб олган Глобал касаллик юки тадқиқоти маълумотларидан фойдаланилган. Тадқиқотчилар юқори тана массаси индекси (ТМИ), қон босими, қондаги қанд даражаси ва ҳаво ифлосланиши каби хавф омилларининг таъсирини баҳоладилар. Ёшга қараб стандартлаштирилган касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари минтақавий фарқларни ҳам кўрсатди, инсульт паст ва ўрта даромадли мамлакатларда сезиларли даражада юқори эканлиги аниқланди. Натижалар шуни кўрсатдики, инсульт туфайли йўқотилган соғлом йиллар сони 2021 йилда 160,5 миллионга етди, бу 1990 йилга нисбатан 32 фоизга ўсган. Семириб кетиш, гипертония ва ҳавонинг ифлосланиши ёш аҳоли орасида инсультнинг кучайишига асосий ҳисса қўшувчи омиллар деб баҳоланди. Тадқиқотга кўра, атроф-муҳит омиллари, жумладан, юқори ҳарорат ва ҳавонинг ифлосланиши ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Ушбу хавф омиллари паст даромадли мамлакатларда айниқса жиддий бўлиб, атроф-муҳит сифатини яхшилаш ва метаболик касалликларнинг олдини олиш бўйича зарур ҳаракатлар лозимлигини кўрсатади. Тадқиқот муаллифлари инсультнинг олдини олиш учун ҳам умумий аҳолига чора-тадбирларни, ҳам индивидуал ёндашувларни ўз ичига олган самарали стратегияларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлайди. Уларнинг фикрича, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, телемедицина ва сунъий интеллект каби янги технологиялардан фойдаланиш келажакда инсультнинг глобал юкини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

  • 26 Сентябрь, 14:42
  • Батафсил
not found

3 турдаги 1048 ўрам қалбакилаштирилган дори воситалари айланмасининг олди олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Наманган, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди. 580 турдаги 6263 ўрам жумладан: ♦ 310 турдаги 2285 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган; ♦ 215 турдаги 2765 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган; ♦ 52 турдаги 165 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз; ♦ 3 турдаги 1048 ўрам (Актовегин 40 мг 5 мл №5 ампула, Зардекс 300 мг капсула, Regapen 300 mg капсула) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди. Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

  • 26 Сентябрь, 11:58
  • Батафсил
not found

Депутатлар ихтисослашган оммавий ахборот воситаларидан ташқари бошқа жойларда дори воситаларини реклама қилишни тақиқлашни таклиф қилишди

Давлат Думаси фармацевтика маҳсулотларини, айниқса хорижий маҳсулотларни рекламан қилиш қоидаларини кучайтириш зарур деб ҳисоблайди. Хусусан, ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситаларидан ташқари ҳар қандай платформада дори воситаларини реклама қилишни тақиқлашни таклиф қилинди. Уларнинг фикрича, хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг рекламаси туфайли маҳаллий фармацевтика компанияларининг маҳсулотлари сояда қолмоқда. "Инсон дорихонага келади ва беихтиёр реклама сабаб онгига сингиб қолган дориларни танлайди. Гарчи маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари бир неча баравар арзонроқ бўлиши мумкин бўлган аналогни тақдим қилсалар ҳам, улар бу ҳақда билишмайди.", дейди депутатлар. Уларнинг фикрича, фармацевтлар ҳам харидорга арзонроқ вариантдаги маҳаллий дорини сотишдан манфаатдор эмас. Рекламадаги чекловлар маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчиларини қўллаб қувватлаш билан бир қаторда, истеъмолчиларга арзон нархда даволаниш имкони бериши мумкин.

  • 26 Сентябрь, 08:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech